۞ إِنَّ ٱللَّهَ يَأۡمُرُ بِٱلۡعَدۡلِ وَٱلۡإِحۡسَٰنِ وَإِيتَآيِٕ ذِي ٱلۡقُرۡبَىٰ وَيَنۡهَىٰ عَنِ ٱلۡفَحۡشَآءِ وَٱلۡمُنكَرِ وَٱلۡبَغۡيِۚ يَعِظُكُمۡ لَعَلَّكُمۡ تَذَكَّرُونَ ٩٠
Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан) ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз. 38
Izohlar
38 (Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши: «Қуръондаги энг жамловчи оят шу оятдир. Эргашиладиган яхшиликни ҳам, четланиши лозим бўлган ёмонликни ҳам жамлаб зикр қилган», дейдилар. Аллоҳ буюрган адолат — исломий мутлақ адолатдир. Бу адолатга кўра, ҳар бир шахс, жамоат ва ҳар бир қавмга одилона муомалада бўлинади. Ҳамма учун ўлчов бир. «Эҳсон» — яхшилик қилиш маъносини англатади. Исломда унинг эшиги кенг очилган. «Фаҳш» сўзининг луғавий маъноси ҳаддан ошишликдир. Лекин урфда кишилар номусига тааллуқли жиноятлар тушунилади. «Мункар» деганда, инсоннинг соф табиати инкор қиладиган ишлар кўзда тутилади. Буни, албатта, шариат ҳам инкор этади. «Зулмкорлик» эса, ҳаққа тажовуз қилиш ва адолатни бузишдир. Дарҳақиқат, булар эслашга арзигулик ваъз-насиҳатдир.)
Tafsir
Аллоҳ бандаларини адолатга буюради. Банда ўзининг устидаги Аллоҳнинг ҳақларини ҳам, бандаларнинг ҳақларини ҳам адо этсин. Ҳукм чиқаришда бировни бировдан ноҳақ афзал кўрмасин. Аллоҳ бандаларини эзгуликка буюради. Банда ўзининг вазифаси бўлмаган инфоқ-эҳсонни ҳам олийжаноблик ила адо этсин, золимни кечирсин. Аллоҳ бандаларини қариндошларга яхшилик қилишга буюради. Банда қариндошларининг ҳожатини чиқарсин. Ҳамма манфур ишлардан, у хунук гап бўладими ёки зино каби ёмон иш бўладими, ҳаммасидан қайтаради. Шариат тақиқлаган ишлар - гуноҳлардан ҳам қайтаради. Одамларга мутакаббирлик ила зулму зўравонлик қилишдан ҳам қайтаради. Аллоҳ сизларга шу фармонлари ва тақиқлари билан насиҳат қиляпти. Шоядки, ибрат олсангизлар.