Yasin surasi, 7-oyat

36:7

لَقَدۡ حَقَّ ٱلۡقَوۡلُ عَلَىٰٓ أَكۡثَرِهِمۡ فَهُمۡ لَا يُؤۡمِنُونَ ٧

Батаҳқиқ, уларнинг кўпларига (азоб) сўзи ҳақ бўлди. Бас, улар иймон келтирмаслар.

Tafsir

Уларнинг кўпларига Аллоҳ тарафидан азоб келиши лозим бўлиб қолди. Чунки улар Аллоҳ тарафидан ҳақ келганига қарамасдан унга иймон келтирмадилар, кофирлигича қолдилар. Демак, улар Аллоҳга ҳам, пайғамбарига ҳам иймон келтирмайдилар ва улар олиб келган ҳақиқатга амал қилмайдилар.