لِتُنذِرَ قَوۡمٗا مَّآ أُنذِرَ ءَابَآؤُهُمۡ فَهُمۡ غَٰفِلُونَ ٦
Ота-боболари огоҳлантирилмаган, ўзлари ҳам ғофил бўлган қавмларни огоҳлантиришинг учун.
Tafsir
Сизга бу Китобни бир қавмни огоҳлантиришингиз учун нозил қилдик. Улар араблардирки, ҳали уларга огоҳлантирадиган пайғамбар келмаган. Шунинг учун улар иймон нима, тавҳид нима, билмайдилар. Огоҳлантириш келмаган ҳар бир умматнинг аҳволи мана шу. Ҳаммаси бир эслатиб қўядиган пайғамбарга муҳтож.