إِنَّا جَعَلۡنَا فِيٓ أَعۡنَٰقِهِمۡ أَغۡلَٰلٗا فَهِيَ إِلَى ٱلۡأَذۡقَانِ فَهُم مُّقۡمَحُونَ ٨
Биз уларнинг бўйинларига кишанлар солдик. Улар иякларигача етадир. Бас, улар кўзлари юмуқ, осмонга қараб ғўдайиб қолдилар. 1
Izohlar
1 (Ғофилликлари сабабли азоб сўзи ҳақ бўлган кофирларнинг ҳоли ҳам худди шундай, уларнинг иймонга келишига умид йўқ.)
Tafsir
Улар худди иягигача кишан солиб қўйилган, қўллари бўйинларига чирмашиб қолган одамга ўхшаб, бошларини осмонга кўтарганча эгилолмай ғўдайиб қолдилар. Бас, улар Аллоҳга иймон келтиришдан тўсиб қўйилгандек бўйсунолмай, бош эголмай қолдилар.