وَنُنَزِّلُ مِنَ ٱلۡقُرۡءَانِ مَا هُوَ شِفَآءٞ وَرَحۡمَةٞ لِّلۡمُؤۡمِنِينَ وَلَا يَزِيدُ ٱلظَّٰلِمِينَ إِلَّا خَسَارٗا ٨٢
Биз Қуръонни мўминлар учун шифо ва раҳмат ўлароқ нозил қилурмиз. У золимларга зиёндан бошқани зиёда қилмас. 33
Izohlar
33 (Дарҳақиқат, Қуръони Карим шифодир, Қуръони Карим раҳматдир. Қуръони Карим куфр, ширк ва мунофиқлик каби энг зарарли ақидавий хасталикларни даволайди.)
Tafsir
Биз Қуръонни қалбларни жаҳолат, куфр, шак-шубҳа каби иллатлардан даволайдиган, шифо берадиган малҳам қилиб ҳамда унга амал қиладиган мўминлар учун раҳмат бўладиган ором қилиб нозил қилурмиз. Қуръон кофирларга ҳалокатдан бошқа нарсани зиёда қилмас. Чунки улар Қуръонни эшитганлари сайин ғазабга тўлиб, уни ёлғонга чиқариб, ундан юз ўгириб бораверадилар.