Saba surasi, 52-oyat

34:52

وَقَالُوٓاْ ءَامَنَّا بِهِۦ وَأَنَّىٰ لَهُمُ ٱلتَّنَاوُشُ مِن مَّكَانِۭ بَعِيدٖ ٥٢

Улар: «Унга иймон келтирдик», дерлар. Энди, узоқ бир макондан қўллари қандоқ етсин?!

Tafsir

Оқибатни кўришгач, Қиёмат кунига иймон келтирдик, деб қолишди. Энди уларнинг иймони қаердан ҳам қабул бўлсин. Улар аллақачон дунё оламидан чиқиб кетганлар-ку. Дунё ҳаёти амал диёри эди. Энди у йўқ, тугади, битди. Охират эса амал диёри эмас, жазо ёки мукофот диёридир.