وَلَوۡ تَرَىٰٓ إِذۡ فَزِعُواْ فَلَا فَوۡتَ وَأُخِذُواْ مِن مَّكَانٖ قَرِيبٖ ٥١
Агар уларнинг талвасага тушишларини, энди қочиб қутулиш йўқ ва яқин макондан тутилишларини бир кўрсанг эди? 22
Izohlar
22 (Қочиб қаёққа ҳам борар эдилар. Маҳшарда, Роббул Оламийн ҳузурида хору зор бўлиб турибдилар. Кучли, шиддатли, қўпол ва уларга нисбатан шафқатсиз фаришталар сергаклик билан уларни кузатиб туришибди. Ким қимир этса, ҳоли хароб бўлади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави ҳақни тан олмаганлар Қиёмат куни азобни кўрганларидан кейин даҳшатга тушиб, қочгани бирон бошпана топа олмай, бир лаҳзадаёқ яқин жойдан тутиб кетилган пайтларида кўрсангиз эди!