وَيَقُولُونَ مَتَىٰ هَٰذَا ٱلۡوَعۡدُ إِن كُنتُمۡ صَٰدِقِينَ ٢٩
Улар: «Агар ростгўй бўлсангиз, бу ваъда қачон бўлур?» – дерлар. 12
Izohlar
12 (Кофирлар, эй пайғамбар, эй мўминлар, агар сизлар бизни қўрқитиб, албатта қиёмат бўлади, деб бераётган ваъдангизда ростгўй бўлсангиз, айтинг-чи, бу ваъда қачон рўёбга чиқади, дейдилар.)
Tafsir
Мушриклар ўзлари огоҳлантирилаётган азобни шошилтириб: "Айтаётган гапларингиз рост бўлса, айтинглар-чи, азоб ҳақидаги ваъда қачон рўй беради?", дейдилар.