وَمَآ أَرۡسَلۡنَٰكَ إِلَّا كَآفَّةٗ لِّلنَّاسِ بَشِيرٗا وَنَذِيرٗا وَلَٰكِنَّ أَكۡثَرَ ٱلنَّاسِ لَا يَعۡلَمُونَ ٢٨
Биз сени барча одамларга фақат хушхабарчи ва огоҳлантиргувчи қилиб юбордик. Лекин одамларнинг кўплари билмаслар.
Tafsir
Эй Пайғамбар, сизни ҳамма одамларга хушхабар элтувчи ва огоҳлантирувчи қилиб юбордик. Тақводорларга жаннат ҳақида хушхабар берасиз. Кофирлар ва фожирларни эса дўзахдан огоҳлантирасиз. Лекин кўп одамлар буни билмайдилар. Билганларида эди, сизни ёлғончига чиқармаган бўлардилар.