قُل لَّكُم مِّيعَادُ يَوۡمٖ لَّا تَسۡتَـٔۡخِرُونَ عَنۡهُ سَاعَةٗ وَلَا تَسۡتَقۡدِمُونَ ٣٠
Сен: «Сизга бир куннинг ваъдаси бор. Ундан бир он ортга ҳам қола олмассиз, олдин ҳам кета олмассиз», деб айт. 13
Izohlar
13 (Сизга ваъда қилинган кун қиёмат кунидир. Унинг ваъдаси бор. У ваъда албатта амалга ошади. Ундан сиз қочиб қутула олмайсиз. Бир онки, уни ортга ҳам, олдга ҳам сура билмайсиз. У айни берилган вақтида бўлади.)
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави азобни шошилтираётган бадбахтларга айтинг: "Сизлар учун аниқ бир кун белгилаб қўйилган, ваъда қилинган. Ундан бирон соат ортга ҳам, олдга ҳам ўта олмайсизлар. Бу кун Қиёмат кунидир".