وَلَا تَنفَعُ ٱلشَّفَٰعَةُ عِندَهُۥٓ إِلَّا لِمَنۡ أَذِنَ لَهُۥۚ حَتَّىٰٓ إِذَا فُزِّعَ عَن قُلُوبِهِمۡ قَالُواْ مَاذَا قَالَ رَبُّكُمۡۖ قَالُواْ ٱلۡحَقَّۖ وَهُوَ ٱلۡعَلِيُّ ٱلۡكَبِيرُ ٢٣
У зотнинг ҳузурида фақат Ўзи изн берганлардан бошқанинг шафоати манфаат бермас. Токи қалбларидан қўрқинч кетгач: «Роббингиз нима деди?» – дерлар. «Ҳақни», дерлар. У олий ва буюк Зотдир. 11
Izohlar
11 (Қиёмат куни ҳамма ўзи билан овора бўлади. Ҳатто, улуғ пайғамбарлар ҳам, фаришталар ҳам бирор нарса дейишга тортиниб қоладилар. Бировга шафоатчилик борасида оғиз оча олмайдилар. Шафоат қилишга Аллоҳ таолонинг Ўзи изн бериб, шароит яратиб бермагунча қўрқинч ичида чурқ этмай турадилар.)
Tafsir
Аллоҳ таолонинг даргоҳида ҳеч кимнинг шафоати ўтмайди. Ўзи изн берганларгина бундан мустасно бўлади. Аллоҳ Ўзи рози бўлган зотгагина шафоат қилишига изн беради. Аллоҳ Улуғдир. Улуғлигининг бир кўриниши шундаки, У самода гапирса, фаришталар эгилиб, қанотларини қоқиб юборадилар. Уларнинг қалбларидан қўрқув кетаганидан кейин Жаброил алайҳиссаломдан: "Парвардигорингиз нима деди?", деб сўрайдилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом: "Ҳақни", деб жавоб беради. У Ўз зотию қаҳрида Олийдир. У Улуғдирки, ҳамма нарса Унинг олдида майдадир.