قُلِ ٱدۡعُواْ ٱلَّذِينَ زَعَمۡتُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ لَا يَمۡلِكُونَ مِثۡقَالَ ذَرَّةٖ فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَلَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَمَا لَهُمۡ فِيهِمَا مِن شِرۡكٖ وَمَا لَهُۥ مِنۡهُم مِّن ظَهِيرٖ ٢٢
Сен: «Аллоҳдан ўзга гумон қилганларингизга дуо қилаверинглар! Улар осмонлару ерда зарра вазнича нарсага молик эмаслар. Уларга бу(икки)ларида шериклик ҳам йўқ. Ва У зотга улардан бирорта ёрдамчи ҳам йўқ», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Ўша Аллоҳдан бошқа ишонган худоларингизга дуо қилаверинглар-чи. Қани кўрайлик-чи, улар сизларга бирон фойда келтира олармикинлар ёки сизлардан бирон зарарни даф қила олармикинлар. Улар самоларда ҳам, ерда ҳам бир зарра вазиничалик нарсага ҳам эга эмаслар. Уларга Аллоҳ билан шерикчилик қилишга йўл бўлсин. Улардан Аллоҳга ҳеч қандай фойда йўқ. Аллоҳ шериклардан, ёрдамчилардан Беҳожат Зот.