۞ قُلۡ مَن يَرۡزُقُكُم مِّنَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ قُلِ ٱللَّهُۖ وَإِنَّآ أَوۡ إِيَّاكُمۡ لَعَلَىٰ هُدًى أَوۡ فِي ضَلَٰلٖ مُّبِينٖ ٢٤
Сен: «Сизга осмонлару ердан ким ризқ берадир?» – деб айт. Сен: «Аллоҳ. Ва албатта, биз ёки сиз ҳидоятда ёхуд очиқ-ойдин залолатдадирмиз», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Ким сизларга осмонлардан ёмғир ёғдириб, ердан экинлару мевалар ўстириб ризқ беради?". Айтинг: "Аллоҳ ризқ беради. Эй мушриклар, бизлар ёки сизлар ё ҳидоятда бўламиз ва ё очиқ залолатда. Ё бизлар ва ё сизлар. Иккимиздан биримиз аниқ ҳидоятдамиз ва иккимиздан биримиз аниқ залолатдамиз. Шак-шубҳа йўқки, мўминлар ҳидоятдадирлар. Залолат аҳли эса мушриклардир.