Nuh surasi, 24-oyat

71:24

وَقَدۡ أَضَلُّواْ كَثِيرٗاۖ وَلَا تَزِدِ ٱلظَّٰلِمِينَ إِلَّا ضَلَٰلٗا ٢٤

Дарҳақиқат, улар кўпларини адаштирди. Ва Сен золимларга залолатдан бошқани зиёда қилма», деди. 3

Izohlar

3 (Кўриниб турибдики, Нуҳ алайҳиссаломнинг бу дуолари ниҳоятда аламли дуо. Нуҳ алайҳиссалом ўз қавмларига қилган ушбу дуоибаъдни Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло у зотга сенинг қавмингдан ҳозир иймонга келганларидан ўзгаси зинҳор иймонга келмас, деб хабар берганидан сўнг, уларнинг иймонларидан ноумид бўлиб туриб қилганлар.)

Tafsir

Дарҳақиқат, мана шу санамлар воситасида улар жуда кўп одамларни йўлдан оздирдилар. Эй Парвардигор, куфр ва исёнларида оёқ тираб туриб олган бу золимларни Ҳақдан янада узоқ қилгин!