Nuh surasi, 25-oyat

71:25

مِّمَّا خَطِيٓـَٰٔتِهِمۡ أُغۡرِقُواْ فَأُدۡخِلُواْ نَارٗا فَلَمۡ يَجِدُواْ لَهُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ أَنصَارٗا ٢٥

Улар хатолари туфайли ғарқ қилиндилар, бас, оловга киритилдилар. Бас, ўзларига Аллоҳдан ўзга ёрдамчи топа олмадилар.

Tafsir

Улар қилган гуноҳлари туфайли, бу дунёда тўфон-сувга ғарқ қилиндилар. Вафот этганлари заҳоти эса дўзахга киритилдилар. Улар ўзларини ғарқ бўлиш ва дўзахдан қутқариб қоладиган Аллоҳдан ўзга нажоткорни топмадилар.