Nuh surasi, 23-oyat

71:23

وَقَالُواْ لَا تَذَرُنَّ ءَالِهَتَكُمۡ وَلَا تَذَرُنَّ وَدّٗا وَلَا سُوَاعٗا وَلَا يَغُوثَ وَيَعُوقَ وَنَسۡرٗا ٢٣

Ва улар: «Олиҳаларингизни ҳеч тарк қилманглар, ва, албатта, Ваддни ҳам, Суваъни ҳам, Яғусни ҳам, Яъуқни ҳам ва Насрни ҳам тарк қилманг», дедилар. 2

Izohlar

2 (Шайтон васвасаси туфайли кишилар ҳайкалларга сиғинишининг баёни ушбу оятда нозил қилингандир.)

Tafsir

У бошлиқлар ўзларига эргашган тубан кимсаларга: ”Худоларингизга ибодат қилишдан тўхтаманглар! Санамларингиздан биронтасини ҳам: на Вадни, на Сувоъни, на Яғусни, на Яуқни ва на Насрни тарк қила кўрманглар”, - дедилар.