Luqman surasi, 27-oyat

31:27

وَلَوۡ أَنَّمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ مِن شَجَرَةٍ أَقۡلَٰمٞ وَٱلۡبَحۡرُ يَمُدُّهُۥ مِنۢ بَعۡدِهِۦ سَبۡعَةُ أَبۡحُرٖ مَّا نَفِدَتۡ كَلِمَٰتُ ٱللَّهِۚ إِنَّ ٱللَّهَ عَزِيزٌ حَكِيمٞ ٢٧

Агар ер юзидаги дарахтнинг барчаси қаламлар бўлиб, денгиз — унинг ортида етти денгиз мадад бериб туриб — (сиёҳ) бўлса ҳам, Аллоҳнинг калималари битмас. Албатта, Аллоҳ Азийз ва Ҳакиймдир.

Tafsir

Ер юзидаги ҳамма дарахтлар йўнилиб, қалам қилинса, денгизлар эса сиёҳ бўлса, яна етти денгиз ёрдамга келса ҳам Аллоҳнинг калималари тугамайди. Зеро, Аллоҳнинг каломи чек-чегара, ниҳоя билмас. Аллоҳ Азиздирки, ҳеч ким У Зотдан ғолиб бўла олмас. У ҳар бир яратишини, тадбирини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.