Luqman surasi, 28-oyat

31:28

مَّا خَلۡقُكُمۡ وَلَا بَعۡثُكُمۡ إِلَّا كَنَفۡسٖ وَٰحِدَةٍۚ إِنَّ ٱللَّهَ سَمِيعُۢ بَصِيرٌ ٢٨

Сизларни яратиш ҳам, қайта тирилтириш ҳам фақат бир жонни (яратиш ва қайта тирилтириш) кабидир. Албатта, Аллоҳ ўта эшитгувчи ва ўта кўргувчидир.

Tafsir

Эй одамлар, сизларни яратиш ва Қиёмат куни ҳисоб-китоб учун қайта тирилтириш биргина жонни яратиш ва қайта тирилтиришдек енгил ишдир. Аллоҳ ҳамма нарсани эшитиб туради. Бирон нарса Унинг эшитишига халақит бермайди. У ҳамма нарсани кўриб туради. Бирон нарса Унинг кўришига халақит қилмайди. Шунингдек, Унинг яратиши ва қайта тирилтиришига ҳам бирон нарса халақит қила олмайди.