Luqman surasi, 26-oyat

31:26

لِلَّهِ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ إِنَّ ٱللَّهَ هُوَ ٱلۡغَنِيُّ ٱلۡحَمِيدُ ٢٦

Осмонлару ердаги нарсалар Аллоҳникидир. Албатта, Аллоҳ Ўзи беҳожат ва мақталган Зотдир.

Tafsir

Осмонлару ердаги барча нарса Аллоҳникидир. Ўзи яратган, Ўзи эгалик қилади, Ўзи бошқаради. Аллоҳ ҳеч кимга муҳтож эмас, дунёда ҳам, охиратда ҳам ҳамма мақтовларга лойиқ Зот.