مَنۡ عَمِلَ سَيِّئَةٗ فَلَا يُجۡزَىٰٓ إِلَّا مِثۡلَهَاۖ وَمَنۡ عَمِلَ صَٰلِحٗا مِّن ذَكَرٍ أَوۡ أُنثَىٰ وَهُوَ مُؤۡمِنٞ فَأُوْلَٰٓئِكَ يَدۡخُلُونَ ٱلۡجَنَّةَ يُرۡزَقُونَ فِيهَا بِغَيۡرِ حِسَابٖ ٤٠
Ким бирор ёмонлик қилса, фақат ўшанга яраша жазо олади, холос. Эркакдир, аёлдир, ҳар ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса, бас, ана ўшалар жаннатга кирурлар, у ерда ҳисобсиз ризқланурлар.
Tafsir
Ким бир ёмонлик қилса, ўша ёмонлигига яраша жазо олади. Эркак бўлсин, аёл бўлсин, ким Аллоҳнинг Юзини истаб, ўзи Аллоҳга ва пайғамбарларига иймон келтиргани ҳолда бир яхшилик қилса, бас, ана ўшалар Қиёмат куни жаннатга кирадилар. Аллоҳ уларга турли хил меваларни, туганмас неъматларни беҳисоб ризқ қилиб беради.