Ghafir surasi, 41-oyat

40:41

۞ وَيَٰقَوۡمِ مَا لِيٓ أَدۡعُوكُمۡ إِلَى ٱلنَّجَوٰةِ وَتَدۡعُونَنِيٓ إِلَى ٱلنَّارِ ٤١

Эй қавмим, нечун мен сизни нажотга чақирсам, сиз мени дўзахга чақирурсиз?! 16

Izohlar

16 (Мен сизни Аллоҳга, Унинг юборган пайғамбарига иймон келтириб, нажотга эришишга чорласам, сиз мени куфрга чақирмоқдасиз, куфрга чақиришингиз дўзахга чақиришингиздир.)

Tafsir

Эй қавмим, нега мен сизларни Аллоҳга иймон келтириш ва яхши ишларни қилиш ила эришиладиган дунё ва охиратдаги нажотга чақирсам, сизлар мени куфру маъсиятлар касофатидан гирифтор бўлинадиган дўзахга чорлаяпсизлар? Бу нима деган гап?