Ghafir surasi, 39-oyat

40:39

يَٰقَوۡمِ إِنَّمَا هَٰذِهِ ٱلۡحَيَوٰةُ ٱلدُّنۡيَا مَتَٰعٞ وَإِنَّ ٱلۡأٓخِرَةَ هِيَ دَارُ ٱلۡقَرَارِ ٣٩

Эй қавмим, бу дунё ҳаёти вақтинчалик бир матоҳ, холос. Албатта, охират, ўшанинг ўзи барқарорлик диёридир.

Tafsir

Эй қавмим, бу дунё ҳаёти бир зумда ўтиб кетадиган ўткинчи бир лаззатланиб олишдан бошқа нарса эмас. Ундаги фоний матоҳларга, лаззатларга алданиб қолманглар. Охират диёри эса ўзидаги туганмас неъматлари ила барқарор қароргоҳдир. Шундай экан, Аллоҳга тоат-ибодат қилиш ила унга эришишга ҳаракат қилинглар. Ўткинчи ҳаётингиз билан овора бўлиб, охиратни қўлдан бой бериб қўйманглар.