Az-Zukhruf surasi, 58-oyat

43:58

وَقَالُوٓاْ ءَأَٰلِهَتُنَا خَيۡرٌ أَمۡ هُوَۚ مَا ضَرَبُوهُ لَكَ إِلَّا جَدَلَۢاۚ بَلۡ هُمۡ قَوۡمٌ خَصِمُونَ ٥٨

Улар: «Бизнинг олиҳаларимиз яхшими ёки уми?» – дедилар. Улар уни сенга фақат талашиб-тортишиш учунгина мисол келтирдилар. Зеро, улар хусуматчи қавмдирлар.

Tafsir

Дедилар: "Бизнинг маъбудларимиз яхшироқми ёки Ийсоми?" Сизга Ибн Забъарий ва бошқа мушриклар мисолларни ҳаққа етиб олиш учун эмас, талашиб-тортишишни ёқтирганлари учун келтирадилар. Чунки улар табиатан жанжалкаш қавмдир.