وَجَعَلَهَا كَلِمَةَۢ بَاقِيَةٗ فِي عَقِبِهِۦ لَعَلَّهُمۡ يَرۡجِعُونَ ٢٨
Ва бу (сўз)ни у ўз ортидан зурриётига боқий қолгувчи қилди. Шоядки (иймонга) қайтсалар. 7
Izohlar
7 (Яъни, Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳга ибодат қилмаслик ҳақидаги сўзни, бошқача айтганда, «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни ўзидан кейин келадиган зурриётлари ичида боқий қоладиган қилди. Шоядки, зурриётлари куфр ва ширкдан иймонга қайтсалар.)
Tafsir
Иброҳим "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ", деган тавҳид калимасини ўзидан кейинги зурриётларига ҳам қоладиган бир калимага айлантирди. Улар орасида Аллоҳни бир деб биладиганлар, Унга ширк келтирмайдиганлар мудом бор бўлиб бораверадилар. Шоядки, улар Аллоҳга қайтиб, ширку маъсиятлардан тавба қилсалар.