At-Tawbah surasi, 97-oyat

9:97

ٱلۡأَعۡرَابُ أَشَدُّ كُفۡرٗا وَنِفَاقٗا وَأَجۡدَرُ أَلَّا يَعۡلَمُواْ حُدُودَ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ عَلَىٰ رَسُولِهِۦۗ وَٱللَّهُ عَلِيمٌ حَكِيمٞ ٩٧

Аъробийлар куфр ва нифоқда ашаддийроқ ва Аллоҳ Ўз Пайғамбарига нозил қилган нарсанинг чегараларини билмасликка лойиқроқдирлар. Аллоҳ билгувчи ва ҳикматли Зотдир. 56

Izohlar

56 (Оятда аъробийларнинг асл табиатлари васф қилинмоқда. Улар ўзлари яшаб турган муҳитга мослашиб қолганлар. Улар куфр ва нифоқда ашаддий бўладилар. Аъробийлар шафқатсиз табиий шароитда узоқ яшагани учун кўнгли қаттиқ, қўпол табиатли бўлиб қоладилар. Яна бунга ўхшаган сабаблар жуда ҳам кўп бўлиши мумкин.)

Tafsir

Саҳройи араблар куфр келтирсалар ва мунофиқлик қилсалар, куфру нифоқда шаҳарликлардан кўра ашаддийроқ бўладилар. Улар динни билмасликка, фарзу суннатларни, қонун-қоидаларни англамасликка лойиқроқ кимсалардир. Чунки улар қўпол, ёввойи, одамови кишилардир. Аллоҳ уларнинг аҳволини кўриб-билиб туради. Бирон нарса У Зотдан яширин бўлолмас. Аллоҳ ҳар бир тадбирини, шариатини ҳикмат билан қиладиган Ҳаким Зотдир.