وَمِنَ ٱلۡأَعۡرَابِ مَن يَتَّخِذُ مَا يُنفِقُ مَغۡرَمٗا وَيَتَرَبَّصُ بِكُمُ ٱلدَّوَآئِرَۚ عَلَيۡهِمۡ دَآئِرَةُ ٱلسَّوۡءِۗ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٞ ٩٨
Аъробийлардан қилган инфоқни зиён деб биладиган ва сизга бало-офат келишини кутиб турадиганлари ҳам бор. Ёмон балолари ўзларига урсин! Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи Зотдир. 57
Izohlar
57 (Оятда васфи келган мунофиқлар аъробийлардир. Улар мусулмонларга ўзларининг сири очилиб қолишидан қўрқиб, закот беришга ва жиҳод учун баъзи бир сарфларни қилишга мажбур бўладилар.)
Tafsir
Саҳройи мунофиқлар орасида Аллоҳ йўлида қилган садақасини зарар деб биладиганлари ҳам бор. Чунки улар садақа учун ажр олишига ҳам, садақа қилмагани учун жазоланишига ҳам ишонмайдилар. Шундай бўлса-да, гоҳида риё учун ёки қўрққанларидан садақа бериб турадилар. Кейин эса, эй мўминлар, сизларга бирон бало-офат етиб, сизлардан қутулиб қолиш пайида бўладилар. Қилаётган бадниятлари ўзларига урсин! Аллоҳ улар айтаётган гапларни эшитгувчи, дилларидаги ниятларини билгувчи Зотдир.