At-Tawbah surasi, 96-oyat

9:96

يَحۡلِفُونَ لَكُمۡ لِتَرۡضَوۡاْ عَنۡهُمۡۖ فَإِن تَرۡضَوۡاْ عَنۡهُمۡ فَإِنَّ ٱللَّهَ لَا يَرۡضَىٰ عَنِ ٱلۡقَوۡمِ ٱلۡفَٰسِقِينَ ٩٦

Улар сизлар улардан рози бўлишингиз учун сизга қасам ичарлар. Агарчи сиз улардан рози бўлсангиз ҳам, Аллоҳ фосиқ қавмлардан рози бўлмас. 55

Izohlar

55 (Мунофиқлар Аллоҳнинг розилигини эмас, балки банданинг розилигини олишга уринадилар. Мунофиқлик шу асосга қурилган.)

Tafsir

Эй мўминлар, анави жиҳоддан қолганлар улардан рози бўлишингиз ва узрини қабул қилишингиз учун қасам ичадилар. Улардан рози бўлманглар. Улардан рози бўлсангиз, Парвардигорингизга хилоф қилган бўлурсиз. Чунки У Зот кофирлигу мунофиқлик ила итоатсизлик қилган қавмдан рози бўлмас. Шундай экан, эй мусулмонлар, Аллоҳ рози бўлмаган кимсалардан рози бўла кўрманглар.