إِنَّ ٱللَّهَ لَهُۥ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ يُحۡيِۦ وَيُمِيتُۚ وَمَا لَكُم مِّن دُونِ ٱللَّهِ مِن وَلِيّٖ وَلَا نَصِيرٖ ١١٦
Албатта, осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У тирилтирар ва ўлдирар. Сизларга Аллоҳдан бошқа дўст ҳам йўқ, ёрдамчи ҳам йўқ.
Tafsir
Осмонлару ер Аллоҳнинг мулкидир. У шериксиздир. У Зотга бирон нарса махфий эмас. Истаганича тирилтирур, истаганича ўлдирур. Эй одамлар, сизларга Аллоҳдан бошқа ишларингизни тартиблаб берадиган бирон бир бошқарувчи ҳам, сизларни ёвузликлардан ҳимоя қиладиган ва душманингизга қарши ёрдам берадиган бирон бир мададкор ҳам йўқдир.