وَمَا كَانَ ٱللَّهُ لِيُضِلَّ قَوۡمَۢا بَعۡدَ إِذۡ هَدَىٰهُمۡ حَتَّىٰ يُبَيِّنَ لَهُم مَّا يَتَّقُونَۚ إِنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٌ ١١٥
Аллоҳ бир қавмни ҳидоятга бошлаганидан сўнг, уларга сақланишлари лозим бўлган нарсани баён қилмасдан туриб, залолатга кетказмас. Албатта, Аллоҳ ҳар бир нарсани билгувчи Зотдир. 67
Izohlar
67 (Яъни, иймон келтириб мусулмон бўлганларга аввало нима қилиш кераклиги, нималардан сақланишлари лозимлиги баён қилинади. Кейин ҳам ноҳақ иш қилсалар, нотўғри йўлда юрсалар, ана шундан сўнг Аллоҳ уларга нисбатан чора кўради.)
Tafsir
Аллоҳ бир қавмни ҳидоят қилганидан кейин то уларга эҳтиёт бўлишлари лозим бўлган ҳаром ишларни баён қилмай туриб, улар устидан адашган, дея ҳукм чиқармади. Ҳаромлиги баён қилинган ишларни содир этганларидан кейингина улар устидан адашганлик ҳукми ўқилди. Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи Зотдир. У Зотга ҳеч нарса махфий эмас. Сизларга билмаган нарсаларингизни билдирди.