وَمَا كَانَ ٱسۡتِغۡفَارُ إِبۡرَٰهِيمَ لِأَبِيهِ إِلَّا عَن مَّوۡعِدَةٖ وَعَدَهَآ إِيَّاهُ فَلَمَّا تَبَيَّنَ لَهُۥٓ أَنَّهُۥ عَدُوّٞ لِّلَّهِ تَبَرَّأَ مِنۡهُۚ إِنَّ إِبۡرَٰهِيمَ لَأَوَّٰهٌ حَلِيمٞ ١١٤
Иброҳимнинг отаси учун айтган истиғфори унга берган ваъдаси устидан эди, холос. Вақтики, унга отасининг Аллоҳга душман эканлиги аён бўлганда, ундан воз кечди. Албатта, Иброҳим тазарруъли ва ҳалиймдир. 66
Izohlar
66 (Яъни, отаси Иброҳим алайҳиссалом билан тортишиб, уни сўкиб, тошбўрон қилмоқчи бўлганда ҳалийм сифатли Иброҳим алайҳиссалом: «Сенинг учун Аллоҳга истиғфор айтаман», деб ваъда берган эди. Ана шу ваъдага вафо қилиш учун отасига истиғфор айтди, холос. Кейинчалик унга отаси Аллоҳнинг душмани эканлиги аён бўлди. Ўшанда у отасидан воз кечди.)
Tafsir
Иброҳимнинг отаси учун мағфират сўраши унга берган ваъдаси туфайли бўлганди. Мусулмон бўлишидан умид қилганди. Отаси Аллоҳнинг душмани экани аён бўлгач, яъни, унга насиҳат кор қилмагач ёки ваҳий орқали унинг кофир ҳолида ўлишини билгач, ундан юз ўгирди. Демак, отаси учун истиғфор айтиши Аллоҳнинг ҳукмига қарши бориши эмас, оддий бир ижтиҳоди эди, холос. Иброҳим Аллоҳга кўп тавба-тазарру қиладиган, золим қавмини ҳам кечириб юбораверадиган бағрикенг инсондир.