At-Tawbah surasi, 113-oyat

9:113

مَا كَانَ لِلنَّبِيِّ وَٱلَّذِينَ ءَامَنُوٓاْ أَن يَسۡتَغۡفِرُواْ لِلۡمُشۡرِكِينَ وَلَوۡ كَانُوٓاْ أُوْلِي قُرۡبَىٰ مِنۢ بَعۡدِ مَا تَبَيَّنَ لَهُمۡ أَنَّهُمۡ أَصۡحَٰبُ ٱلۡجَحِيمِ ١١٣

Пайғамбар ва мўминлар учун дўзах эгалари эканлиги аён бўлган мушрикларга, агар яқин қариндошлари бўлса ҳам, истиғфор айтишлари дуруст эмасдир. 65

Izohlar

65 (Демак, Пайғамбар алайҳиссалоту вассаломгаки рухсат йўқ экан, бошқаларга бўлмаслиги аниқ гап. Мўмин киши учун ҳамма нарсадан иймони афзал, шунинг учун у аввало иймон, дин қардошлари ила алоқа ва боғланишларни йўлга қўяди. Қон-қардошлик алоқаси эса бу жойда ҳеч нарсани ҳал қилмайди.)

Tafsir

Пайғамбарга ҳам, мўминларга ҳам мушриклар учун Аллоҳдан мағфират сўрашлари жоиз эмас. Гарчи улар қариндошлари бўлса ҳам. Чунки уларнинг мушрик ҳолида ўлганлари сабабли дўзахийлар экани аниқ бўлди.