أَوۡ يُزَوِّجُهُمۡ ذُكۡرَانٗا وَإِنَٰثٗاۖ وَيَجۡعَلُ مَن يَشَآءُ عَقِيمًاۚ إِنَّهُۥ عَلِيمٞ قَدِيرٞ ٥٠
Ёки уларни жуфтлаб — ўғил-қиз қилиб берур ва хоҳлаган кишисини туғмас қилур. Албатта, У зот ўта билгувчи ва ўта қодирдир. 17
Izohlar
17 (Инсонга ҳамма нарсани фақат Аллоҳ таоло беришининг ёрқин намунаси фарзанд масаласида кўринади. Айни шу масалада инсон ўзининг ожизлигини ҳис этади. Ўз хоҳишига кўра бирон нарсани бор қила олмаслигини, Аллоҳ таолонинг мадади ва иноятига муҳтож бўлиб туришини англаб етади.)
Tafsir
Самолар мулки ҳам, замин мулки ҳам Аллоҳникидир. Ўғил бўлсин, қиз бўлсин, истаганини яратади. Хоҳлаган одамига қиз бериб, ўғил бермайди. Хоҳлаган одамига ўғил бериб, қиз бермайди. Хоҳлаган одамига қиз ҳам, ўғил ҳам беради. Хоҳлаган одамига қиз ҳам, ўғил ҳам бермай, бефарзанд, бепушт қилиб қўяди. У Зот шу вақтга қадар бўлиб ўтган ишлардан ҳам, энди бўладиган ишлардан ҳам Хабардор. Унинг илми ҳам, ҳикмати ҳам етук, бенуқсон. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Қўлидан келмайдиган бирон иш йўқ.