Ash-Shura surasi, 49-oyat

42:49

لِّلَّهِ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۚ يَخۡلُقُ مَا يَشَآءُۚ يَهَبُ لِمَن يَشَآءُ إِنَٰثٗا وَيَهَبُ لِمَن يَشَآءُ ٱلذُّكُورَ ٤٩

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. У зот хоҳлаган нарсасини яратур. У зот хоҳлаган кишисига қизлар ҳадя этур ва хоҳлаган кишисига ўғиллар ҳадя этур.

Tafsir

Самолар мулки ҳам, замин мулки ҳам Аллоҳникидир. Ўғил бўлсин, қиз бўлсин, истаганини яратади. Хоҳлаган одамига қиз бериб, ўғил бермайди. Хоҳлаган одамига ўғил бериб, қиз бермайди. Хоҳлаган одамига қиз ҳам, ўғил ҳам беради. Хоҳлаган одамига қиз ҳам, ўғил ҳам бермай, бефарзанд, бепушт қилиб қўяди. У Зот шу вақтга қадар бўлиб ўтган ишлардан ҳам, энди бўладиган ишлардан ҳам Хабардор. Унинг илми ҳам, ҳикмати ҳам етук, бенуқсон. Бирон нарса У Зотдан яширин қола олмас. Қўлидан келмайдиган бирон иш йўқ.