Ash-Shura surasi, 24-oyat

42:24

أَمۡ يَقُولُونَ ٱفۡتَرَىٰ عَلَى ٱللَّهِ كَذِبٗاۖ فَإِن يَشَإِ ٱللَّهُ يَخۡتِمۡ عَلَىٰ قَلۡبِكَۗ وَيَمۡحُ ٱللَّهُ ٱلۡبَٰطِلَ وَيُحِقُّ ٱلۡحَقَّ بِكَلِمَٰتِهِۦٓۚ إِنَّهُۥ عَلِيمُۢ بِذَاتِ ٱلصُّدُورِ ٢٤

Ёки улар: «У (Муҳаммад) Аллоҳга нисбатан ёлғон тўқиди», дейдиларми?! Бас, агар Аллоҳ хоҳласа, қалбингга муҳр босур ва Аллоҳ Ўз сўзлари ила ботилни йўқ қилиб, ҳақни ҳақ қилур. Албатта, У диллардаги нарсани ўта билгувчидир.

Tafsir

Мушриклар Қуръонни Муҳаммад алайҳиссалом ўзи тўқиб чиқариб, уни Аллоҳ айтган дейди, деб ўйлайдилар. Аллоҳ уларга раддия билдириб: "Агар сиз ёлғон тўқийдиган одам бўлганингизда қалбингизни муҳрлаб қўйган ҳамда тўқилган ботилни маҳв айлаб, ҳақни юзага чиқарган бўлардим", дейди. Модомики, иш шундай бўлмабдими, демак, шунинг ўзи Пайғамбар алайҳиссаломнинг ҳақ эканига, Қуръон Аллоҳ тарафидан нозил қилинганига етарли далилдир. Аллоҳ бандаларининг қалбларида нима борлигини ҳам биладиган Зотдир. Бирон нарса У Зотдан яширин қолмас.