ٱلَّذِينَ ءَاتَيۡنَٰهُمُ ٱلۡكِتَٰبَ مِن قَبۡلِهِۦ هُم بِهِۦ يُؤۡمِنُونَ ٥٢
У(Қуръон)дан олдин китоб берилганлар унга иймон келтирурлар. 20
Izohlar
20 (Бу ояти карима тушган пайтда яҳудийлардан ҳам, масиҳийлардан ҳам иймон келтириб, мўмин-мусулмон бўлган кишилар бор эди. Оятда ана шунга ишора қилинмоқда.)
Tafsir
Қуръон нозил бўлишидан олдин Тавротга қаттиқ ишонганлар Қуръонга ҳам иймон келтирадилар. Чунки уларнинг китобларида Қуръонни васф этувчи хабар келган.