۞ وَلَقَدۡ وَصَّلۡنَا لَهُمُ ٱلۡقَوۡلَ لَعَلَّهُمۡ يَتَذَكَّرُونَ ٥١
Батаҳқиқ, Биз уларга гапни етказиб қўйдик. Шоядки, эсласалар.
Tafsir
Мушрикларга ҳам, Бани Исроил яҳудийларига ҳам ўтган умматлар ва уларнинг пайғамбарларни ёлғончига чиқарганлари туфайли бошларига ёғилган балолар ҳақидаги қиссаларни айтиб бердик. Шоядки, улардан ибрат олиб, иймонга келсалар ва бошларига ўшалардек балолар ёғилишидан нажот топсалар.