Al-Ma'idah surasi, 96-oyat

5:96

أُحِلَّ لَكُمۡ صَيۡدُ ٱلۡبَحۡرِ وَطَعَامُهُۥ مَتَٰعٗا لَّكُمۡ وَلِلسَّيَّارَةِۖ وَحُرِّمَ عَلَيۡكُمۡ صَيۡدُ ٱلۡبَرِّ مَا دُمۡتُمۡ حُرُمٗاۗ وَٱتَّقُواْ ٱللَّهَ ٱلَّذِيٓ إِلَيۡهِ تُحۡشَرُونَ ٩٦

Денгиз ови ва унинг таоми сизга ва сайр қилувчиларга ҳалол қилинди. Модомики, эҳромда экансиз, сизга қуруқлик ови ҳаром қилинди. Ҳузурида тўпланадиганингиз Аллоҳга тақво қилинг.

Tafsir

Аллоҳ муқимларга ҳам, мусофирларга ҳам сув ҳайвонларини овлашни ҳамда сувдан ташқарига чиқиб қолган тирик ё ўлик сув ҳайвонларини ҳалол қилди. Токи, уларга манфаатли бўлсин. Модомики, ҳаж ё умра учун эҳром боғлаган экансизлар, сизларга қуруқлик овини ҳаром қилди. Аллоҳдан буйруқларини бажариш ва тақиқларидан тийилиш билан тақво қилинглар. Қиёмат куни ёлғиз У Зотнинг даргоҳига қайтасизлар. Ўшанда қилган амалларингизга яраша жазо ёки мукофотингизни беради.