Al-Ma'idah surasi, 97-oyat

5:97

۞ جَعَلَ ٱللَّهُ ٱلۡكَعۡبَةَ ٱلۡبَيۡتَ ٱلۡحَرَامَ قِيَٰمٗا لِّلنَّاسِ وَٱلشَّهۡرَ ٱلۡحَرَامَ وَٱلۡهَدۡيَ وَٱلۡقَلَٰٓئِدَۚ ذَٰلِكَ لِتَعۡلَمُوٓاْ أَنَّ ٱللَّهَ يَعۡلَمُ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَمَا فِي ٱلۡأَرۡضِ وَأَنَّ ٱللَّهَ بِكُلِّ شَيۡءٍ عَلِيمٌ ٩٧

Аллоҳ Каъбани — Байтул Ҳаромни, ҳаром ойни, ҳадйини ва осиладиган белгиларни одамлар учун асос қилиб қўйди. Бу эса, Аллоҳ албатта осмонлару ердаги нарсаларни билишини ва албатта Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи Зот эканини билишингиз учундир.

Tafsir

Аллоҳ Каъбани - Байтул-Ҳаромни одамларга асос қилдики, ўша Ҳарам туфайли, намоз, ҳаж, умра каби диний ишлари ҳамда Ҳарамдаги осойишталик, ҳамма нарсанинг мевалари ўша ерга тўпланиши каби дунёвий ишлари қойим бўлади. Аллоҳ Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам ва Ражаб, яъни уруш ҳаром қилинган ойларни ҳам одамларга асос қилдики, унинг кўмагида урушдан тийилиб, тинчлик-осойишталикка эришадилар. Аллоҳ ҳадйи - қурбонликка аталган ҳайвонлар ва уларга осиб қўйилган белгиларни ҳам асос қилдики, шу билан ҳадйи эгалари йўлда тўсиқ ва озорга учрамасдан манзилларига етиб оладилар. Хўш, Аллоҳ нима учун шундай қилди? Токи, сизлар Аллоҳ осмонлардаги нарсаларни ҳам, ердаги нарсаларни ҳам билишини ҳамда Аллоҳ ҳамма нарсани Билгувчи эканини билиб қўйинглар. Фойдани жалб қилиш ва зарарни келмасидан олдин даф қилиш учун чиқарган шаръий ҳукмлари У Зотнинг бандаларига нима фойдали эканини билишини кўрсатиб турибди.