Al-Ma'idah surasi, 119-oyat

5:119

قَالَ ٱللَّهُ هَٰذَا يَوۡمُ يَنفَعُ ٱلصَّٰدِقِينَ صِدۡقُهُمۡۚ لَهُمۡ جَنَّٰتٞ تَجۡرِي مِن تَحۡتِهَا ٱلۡأَنۡهَٰرُ خَٰلِدِينَ فِيهَآ أَبَدٗاۖ رَّضِيَ ٱللَّهُ عَنۡهُمۡ وَرَضُواْ عَنۡهُۚ ذَٰلِكَ ٱلۡفَوۡزُ ٱلۡعَظِيمُ ١١٩

Аллоҳ: «Бу кун, ростгўйларга ростгўйликлари манфаат берадиган кун. Уларга остидан сувлар оқиб турган жаннатлар бор, унда абадий — боқий бўлурлар. Аллоҳ улардан рози бўлди. Улар Аллоҳдан рози бўлди. Бу эса, улуғ ютуқдир», – деди. 58

Izohlar

58 (Оятдаги «ростгўйлар»дан мурод иймони содиқлардир.)

Tafsir

Аллоҳ таоло Ийсо алайҳиссаломга деди: "Бу кун нияти, гапи ва амалида содиқ бўлганларга садоқатлари асқотадиган кун. Уларга қасрлари ва дарахтлари остидан анҳорлар оқиб ўтадиган жаннатлар бўлиб, унда абадий қолурлар, ҳеч қачон ўлмайдилар. Аллоҳ улардан рози бўлиб, уларга ғазаб қилмас. Улар ҳам бундай неъматларга ноил бўлганлари учун Аллоҳдан рози бўлурлар. Бу мукофот ва розилик шу қадар улуғ муваффақиятдирки, унга тенглашадиган бошқа муваффақият йўқдир".