Al-Ma'idah surasi, 120-oyat

5:120

لِلَّهِ مُلۡكُ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِ وَمَا فِيهِنَّۚ وَهُوَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرُۢ ١٢٠

Осмонлару ер ва улардаги нарсалар Аллоҳнинг мулкидир. Ва У ҳар бир нарсага қодирдир.

Tafsir

Осмонлару ернинг мулки Аллоҳникидир. Уларни Ўзи яратган ва Ўзи бошқариб туради. Осмонлару ер орасидаги махлуқотлар ҳам Аллоҳнинг мулкидир. У ҳар нарсага Қодирдир. Унинг Қўлидан келмайдиган иш йўқдир.