وَيَوۡمَ يَقُولُ نَادُواْ شُرَكَآءِيَ ٱلَّذِينَ زَعَمۡتُمۡ فَدَعَوۡهُمۡ فَلَمۡ يَسۡتَجِيبُواْ لَهُمۡ وَجَعَلۡنَا بَيۡنَهُم مَّوۡبِقٗا ٥٢
У зот: «Сизлар Менинг «шерикларим» деб ўйлаганларингизни чақиринг», деган кунида уларни чақирдилар. Бас, улар жавоб бермадилар ва уларнинг орасига ҳалокатгоҳ қилмишмиз.
Tafsir
Эй Пайғамбар, уларга Қиёмат кунини эслатинг. У кунда Аллоҳ мушрикларга: "Менинг шерикларим деб ўйлаган бутларингизни ёрдамга чақиринглар", дейди. Улар чақирадилар. Бутлари эса чақириққа жавоб бермайдилар. Биз бу бандалар билан уларнинг маъбудлари орасида бир ҳалокат чоҳини пайдо қилиб қўйганмиз. Ҳаммалари ўша чоҳга қулайдилар. У жаҳаннам оловидир.