أَقِمِ ٱلصَّلَوٰةَ لِدُلُوكِ ٱلشَّمۡسِ إِلَىٰ غَسَقِ ٱلَّيۡلِ وَقُرۡءَانَ ٱلۡفَجۡرِۖ إِنَّ قُرۡءَانَ ٱلۡفَجۡرِ كَانَ مَشۡهُودٗا ٧٨
Қуёш оғишидан то тун қоронғусигача намозни тўкис адо қил. «Фажр Қуръони»ни ҳам. Албатта, «фажр Қуръони» гувоҳлантирилгандир. 32
Izohlar
32 (Уламоларимиз, бу оятда беш вақт намозни адо этишга ишора бор, дейдилар. Қуёш қиёмдан оғиши билан Пешин вақти киради. Ҳар бир нарсанинг сояси ўзига икки баравар бўлиши билан Аср вақти киради. Қуёш ботиши билан Шом ва тун қоронғусида Хуфтон вақти бўлади. «Фажр қуръони», Бомдоддир.)
Tafsir
Қуёш оғишидан тортиб то тун қоронғусига қадар пешин, аср, шом, хуфтон намозларини тўкис адо этинг. Бомдод намозини ҳам ўқиб, унда узоқ Қуръон тиловат қилинг. Зеро, бомдод намозида тун фаришталари ҳам, кун фаришталари ҳам қатнашадилар.