سُنَّةَ مَن قَدۡ أَرۡسَلۡنَا قَبۡلَكَ مِن رُّسُلِنَاۖ وَلَا تَجِدُ لِسُنَّتِنَا تَحۡوِيلًا ٧٧
Бу сендан олдин юборган Пайғамбарларимизнинг суннатидир. Бизнинг суннатимизга ўзгартириш топа олмайсан.
Tafsir
Сизни чиқариб юборганларидан кейин ўзлари ҳам узоқ қолмасликлари Аллоҳ таолонинг пайғамбарлар борасидаги умумий қонуниятидир. Қайси бир пайғамбарни қавми қувиб юборган бўлса, ортидан уларга Аллоҳнинг азоби инган. Эй Пайғамбар, сиз қонуниятимизга ўзгартириш кирита олмассиз. У умумий ва барқарордир.