Al-Isra surasi, 5-oyat

17:5

فَإِذَا جَآءَ وَعۡدُ أُولَىٰهُمَا بَعَثۡنَا عَلَيۡكُمۡ عِبَادٗا لَّنَآ أُوْلِي بَأۡسٖ شَدِيدٖ فَجَاسُواْ خِلَٰلَ ٱلدِّيَارِۚ وَكَانَ وَعۡدٗا مَّفۡعُولٗا ٥

Бас, ўша икки(бузғунчилик)дан биринчисининг ваъда вақти келганда, устингизга шиддатли куч-қудратга эга бандаларимизни юборамиз. Бас, улар ҳовли-жойларни оралаб кезадилар. Бу, қилиниши лозим ваъда эди. 2

Izohlar

2 (Турли имконларга эга бўлиб, муқаддас ерда юксаладилар. Сўнгра бузғунчиликка ўтадилар. Сизга қилмишингизнинг жазосини куч-қувватга эга бандаларимиз беради, сизларни топиб, азоблаб ўлдирадилар. Улардан қочиб қутула олмайсиз.)

Tafsir

Биринчи бузғунчилик қилиш вақти келганда уларнинг устига жуда кучли бандаларимизни юбордик. Бандаларимиз уларни ўлдирдилар, уйма-уй юриб қувдилар. Аллоҳнинг бу ваъдаси бажарилиши муқаррар бўлган ваъда эди.