ثُمَّ رَدَدۡنَا لَكُمُ ٱلۡكَرَّةَ عَلَيۡهِمۡ وَأَمۡدَدۡنَٰكُم بِأَمۡوَٰلٖ وَبَنِينَ وَجَعَلۡنَٰكُمۡ أَكۡثَرَ نَفِيرًا ٦
Сўнгра, сизга улар устидан ғалабани қайтардик ва сизга молу дунё ва фарзандлар ила мадад бердик. Ва сизларнинг ададингизни кўп қилиб қўйдик.
Tafsir
Эй Бани Исроил, Аллоҳга тавба қилганингиздан кейин сизларга яна ғолиблик ва ҳукмронликни қайтариб бердик. Сизларни мол-давлат ва болалар билан қувватладик. Сонингизни душманлар сонидан кўп қилдик.