وَقَضَيۡنَآ إِلَىٰ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ فِي ٱلۡكِتَٰبِ لَتُفۡسِدُنَّ فِي ٱلۡأَرۡضِ مَرَّتَيۡنِ وَلَتَعۡلُنَّ عُلُوّٗا كَبِيرٗا ٤
Биз у китобда Бани Исроилга, ер юзида икки марта бузғунчилик қилурсизлар ва катта туғёнга кетурсизлар, деб билдирдик.
Tafsir
Бани Исроилга Тавротда шундай хабар бергандик: "Сизлар тарафингиздан ер юзида икки марта маъсиятлару ҳаддан ошишлар каби бузғунчиликлар содир бўлиши ва одамларга ваҳшиёна зулму зўравонлик қилишингиз муқаррар".