قُل لَّوۡ أَنتُمۡ تَمۡلِكُونَ خَزَآئِنَ رَحۡمَةِ رَبِّيٓ إِذٗا لَّأَمۡسَكۡتُمۡ خَشۡيَةَ ٱلۡإِنفَاقِۚ وَكَانَ ٱلۡإِنسَٰنُ قَتُورٗا ١٠٠
Сен: «Агар сизлар Роббим раҳмати хазиналарига эга бўлсангиз ҳам, уни сарфлашдан қўрқиб, мумсиклик қилган бўлар эдингиз. Инсон зоти, ўзи, бахил бўлур», деб айт.
Tafsir
Эй Пайғамбар, анави мушрикларга айтинг: "Сизлар Парвардигорим раҳматининг битмас-туганмас хазиналарига эгалик қилганларингизда ҳам уни ишлатиб, тугатиб қўйишдан, натижада камабағал бўлиб қолишдан қўрқиб, барибир хасислик қилаверган бўлар эдингизлар. Инсон зоти табиатан бахилдир. Фақат мўмин бундан мустасно. У Аллоҳнинг савобини умид қилиб сарфлайверади.