Al-Isra surasi, 99-oyat

17:99

۞ أَوَلَمۡ يَرَوۡاْ أَنَّ ٱللَّهَ ٱلَّذِي خَلَقَ ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضَ قَادِرٌ عَلَىٰٓ أَن يَخۡلُقَ مِثۡلَهُمۡ وَجَعَلَ لَهُمۡ أَجَلٗا لَّا رَيۡبَ فِيهِ فَأَبَى ٱلظَّٰلِمُونَ إِلَّا كُفُورٗا ٩٩

Улар осмонлару ерни яратган Аллоҳ уларга ўхшашини яратишга қодир эканини ва улар учун шак-шубҳасиз ажал белгилаганини билмадиларми?! Бас, золимлар куфрдан бошқа нарсадан бош тортдилар.

Tafsir

Қайта тирилишни инкор қилаётган анавилар осмонлару ердек буюк мавжудотларни яратган Аллоҳ уларнинг ўхшашини ҳам яратишга қодир эканини билмайдиларми? Шу қадар буюк мавжудотларни яратган Зот инсондек майда махлуқотни қайта тирилтира олмайдими? Аллоҳ уларга шу дунёда қанча туришлари учун аниқ бир муддатни белгилаб қўйган. Қайта тирилтиришга ҳам аниқ бир муддат белгиланган. Қайта тирилишнинг ҳақ эканига шунча ҳужжатлар келтирилса ҳам мушриклар инкор қилиш, рад этишдан нарига ўтмадилар.