Al-Isra surasi, 101-oyat

17:101

وَلَقَدۡ ءَاتَيۡنَا مُوسَىٰ تِسۡعَ ءَايَٰتِۭ بَيِّنَٰتٖۖ فَسۡـَٔلۡ بَنِيٓ إِسۡرَٰٓءِيلَ إِذۡ جَآءَهُمۡ فَقَالَ لَهُۥ فِرۡعَوۡنُ إِنِّي لَأَظُنُّكَ يَٰمُوسَىٰ مَسۡحُورٗا ١٠١

Батаҳқиқ, Биз Мусога тўққизта очиқ-ойдин оят-мўъжиза бердик. Бани Исроилдан уларга у (Мусо) келган пайти(нима бўлгани)ни сўрагин. Бас, Фиръавн унга: «Албатта, мен сени, эй Мусо, сеҳрлангансан деб ўйлайман», деди. 41

Izohlar

41 (Мазкур тўққиз мўъжиза — қўл, асо, тўфон, чигиртка, бит, бақалар, қон, очарчилик йиллари ва меваларнинг камчил бўлиши эди. Бу мўъжизалар ҳақида Аъроф сурасида ва бошқа сураларда сўз кетган.)

Tafsir

Дарҳақиқат, Мусога унинг пайғамбар эканига гувоҳлик берадиган тўққизта очиқ ҳужжатларни, мўъжизаларни бердик. Улар: асо, ялтираган қўл, қаҳатчилик йиллари, меваларнинг камайиши, тўфон, чигирткалар, битлар, бақалар ва қон. Эй Пайғамбар, яҳудийлардан бир сўраб кўринг-чи, Мусо уларнинг ота-боболарига ўша мўъжизиларни олиб келганида Фиръавн: "Эй Мусо, мен сени сеҳрланиб қолган одам, деб ўйлайман", демаганмиди?