Al-Imran surasi, 63-oyat

3:63

فَإِن تَوَلَّوۡاْ فَإِنَّ ٱللَّهَ عَلِيمُۢ بِٱلۡمُفۡسِدِينَ ٦٣

Агар юз ўгириб кетсалар, бас, албатта, Аллоҳ фасод қилувчиларни билувчидир.

Tafsir

Сиз олиб келган ҳақиқатдан юз ўгирсалар ва сизга эргашмасалар, бу уларнинг бузғунчилигидан далолатдир. Аллоҳ ер юзида бузғунчилик қиладиганларни жуда яхши билади ва яқинда уларни жазолайди.